1 март.
➖ Жомбойдан Ургутга 55 км темирйўл тармоғи қурилиши бошланди.
3 март.
➖ Термизда Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди. Савдо миқдорини 3 млрд долларга етказиш чоралари белгиланди.
➖ ЎзА фотомухбирининг навбатдаги кўргазмаси очилди.
4 март.
➖ Республикада ягона лаборатория Наманганда очилди.
7 март.
➖ Япониянинг “Asahi TV” телеканалининг ANN News дастурида Орол денгизи муаммосига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.
17 март.
➖ Олмаотада “Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балет премьераси бўлиб ўтди.
18 март.
➖ Фарғонада “Ўрик гуллаганда” фестивали ўтказилди.
19 март.
➖ Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Хивада учрашди.
20 март.
➖ Икки йиллик танаффусдан сўнг “Андижон” аэропорти ўз фаолиятини қайта бошлади.
21 март.
➖ “Наврўз ва Рамазон ҳайити” муносабати билан Афғонистон халқи учун Термиздан 200 тонна озиқ-овқат ёрдами етказилди.
22–25 март.
➖ Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ташкил этилди.
26 март.
➖ Хивада сартарошлар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
➖ Бухорода Цзясин шаҳри ярмаркаси бўлиб ўтди.
27 март.
➖ Малайзия телеканалларида Ўзбекистон ҳақида 10 қисмли ҳужжатли фильм намойиши бошланди.
31 март.
➖ Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ҳамкорлигида металлургия корхонаси ишга туширилди.
Ҳамроз Баянов тайёрлади,
ЎзА