Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарнинг экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ургут туманига темир йўл тармоғи тортиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ана шу эзгу мақсад асосида вилоятнинг Жомбой туманидан Ургутга томон темирйўл қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган янги тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган бош режа бўйича замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилади.

Жомбой туманидаги “МАN” заводи яқинидан бошланувчи янги темирйўл тармоғи 4Р-238 автомобиль йўлини кесиб, Зарафшон дарёси бўйлаб ўтади ва сўнгра ушбу дарё устида   барпо этиладиган кўприк орқали Ургут туманига боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади. Масалан, Тожикистон Республикаси билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости  яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга  юртимиз бўйлаб темир йўл орқали ҳам саёҳат қилиш имконини беради.

– Мазкур янги тармоқ юртимиз темир йўл соҳасидаги йирик лойиҳалардан бири , – дейди  “Темирйўл лойиҳаси” масъулияти чекланган жамияти  директори Расулжон Рўзиев. – Бу орқали нафақат “Ургут” эркин иқтисодий зонаси корхоналарининг транспорт тармоғи яхшиланади, шу билан бирга аҳоли учун қулайлик яратилади, ҳудудда сайёҳлик ривожланади.

Темир йўлга тамал тоши қўйиш тадбирида қатнашган транспори вазири И. Маҳкамов, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А. Бобоев ва бошқа масъуллар янги тармоқ ҳудудда жойлашган аҳоли узоғини яқин қилиш билан биргаликда ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳсулотларни хориж бозорига экспорт қилиш имкониятини ҳам  оширишини таъкидлашди.
 
Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутга поезд боради