2 июнь.
– Ўзбекистон дунё графит бозорига қўшилди
– Самарқандда Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро иккинчи форуми бошланди.
3 июнь.
– Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
– Бир гуруҳ фуқароларни «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди.
6 июнь.
– "Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони эълон қилинди.
7 июнь.
–Ўзбекистон ТИВ раҳбари "Марказий Осиё – Ҳиндистон" вазирлар учрашувида иштирок этди.
8 июнь.
– Словакия Бош вазири Ўзбекистонга келди.
9 июнь.
– Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди.
–Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди.
– Болгария Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди.
10 июнь.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади.
–Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди.
11 июнь.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
– Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
– Ўзбекистон Президенти ЕХҲТнинг амалдаги раисини қабул қилди
13 июнь.
– Турон спорт тури бўйича халқаро федерацияга асос солинди
– Ўзбекистон давлат спорт академияси ўз фаолиятини бошлади
17 июнь.
– Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди
19 июнь.
– "Андижон дўпписи", "Сўқоқ сомсаси", “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
20 июнь.
– Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
21 июнь.
– “Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги ўртасида муҳим стратегик битим имзоланди.
– Ўзбекистонда Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.
23 июнь.
– Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади
24 июнь.
– Ўзбекистон вакили ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига сайланди
25 июнь.
– Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
– "Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
26 июнь.
– Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Беларусда бўлади.
– "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
28 июнь.
Брюсселда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс билан учрашуви бўлиб ўтди.
– "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
– «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Ҳамроз Баянов тайёрлади, ЎзА