Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Деҳли шаҳрида 5-6 июнь кунлари бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Ҳиндистон" 4-вазирлар учрашувида иштирок этди. Вакилимиз тадбир доирасида Бош вазир Нарендра Моди қабулида ҳам бўлиб, ушбу давлат раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказди.
Учрашувда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, технологик ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор тараққиётни таъминлаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ҳамкорлиги асноссида салмоқли натижаларга эришилди, кўплаб янги ташаббуслар илгари сурилди. Шу билан бирга олдимизда бажарилиши лозим бўлган ишлар кўлами янада кўп. Шубҳасиз, ушбу платформа минтақамиз ва Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.