Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Ўзатом” агентлиги ва С. Березин номидаги Тиббиёт институти ўртасида битим имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда илғор технологияларга асосланган Ядро тиббиёти марказини барпо этишни назарда тутади.

Лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади. Ундан кўзланган мақсад  онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда ядровий тиббиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш, шу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришдир.

Битимга мувофиқ, марказда ПЭТ/КТ, сиклотрон, магнит-резонанс томографияси (МРТ), компьютер томографияси(КТ), гамма-пичоқ, кибер-пичоқ ва юқори аниқликдаги чизиқли тезлаткичлар каби ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, радиоактив дори воситаларини тайёрлаш лабораторияси ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида радионуклид терапиясини жорий қилиш ва изотоп тадқиқотлари йўналишини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизматига кўра,  Сергей Березин номидаги Тиббиёт институти 2003 йили ташкил этилган. Муассаса Россия ва МДҲнинг кўплаб шаҳарларида фаолият юритувчи замонавий диагностика марказлари тармоғини бошқариб келади.

Бугунги кунга келиб институт таркибидаги марказларда йилига 1,5 миллиондан зиёд МРТ ва КТ текширувлари амалга оширилади. Бу ўртача ҳисобда кунига 4 мингдан зиёд сканерлаш деганидир.

Шунингдек, битим имзоланиши арафасида “Ўзатом” агентлиги делегацияси С.Березин номидаги Тиббиёт институти қошидаги онкология клиникаси ва Протон терапия марказини кўздан кечириб, уларнинг инфратузилмаси ва технологиявий жиҳозлари билан яқиндан танишди. Ушбу ташриф яқин ҳамкорлик ва тажриба алмашиш йўлида муҳим қадамдир.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш бўйича битим имзоланди