Фалсафий ва ҳажвий романлар муаллифи, венгриялик 71 ёшли Ласло Краснахоркаи “апокалиптик даҳшат шароитида санъатнинг қудратини яна бир бор исботлаган ишончли ва теран ижоди учун” адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди.
Унинг “Сатантанго” ва “Қаршилик қайғуси” каби бир қанча асарлари асосида машҳур режиссёр Бела Тарр фильмлар суратга олган.
Ҳакамлар ҳайъати ёзувчининг “бутунлай иллюзиядан холи бўлган ва ижтимоий тартибнинг заифлигини кўра олган бадиий нигоҳи ва адабиётнинг кучига бўлган қатъий ишончини” юқори баҳолади.

Краснахоркаи 2015 йилда “Man Booker” халқаро мукофотига сазовор бўлган эди. Шунингдек, у 2019 йилда “Барон Венскимнинг уйга қайтиши” филми учун АҚШда таржима адабиёти бўйича “Миллий китоб” мукофотини ҳам қўлга киритган.
Адабиёт бўйича мукофот Швеция академиясининг Нобель қўмитаси томонидан 117 марта, жами 121 нафар ғолибга топширилган. Жорий йилнинг декабрь ойида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтади.
Ҳар бир соврин 11 миллион швед кронаси (1,2 миллион АҚШ долларига яқин) миқдоридаги пул мукофотини ўз ичига олади, шунингдек, ғолиблар 18 каратли олтин медаль ва диплом билан тақдирланади.
Аввалроқ, тиббиёт, физика ва кимё йўналишларида 2025 йилги Нобель мукофоти совриндорлари ҳақида маълумот берган эдик.
Ў.Алимов, ЎзА