2025 йилги Физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти инсон танасининг энг мураккаб механизмларидан бири ҳисобланган иммун тизими ҳимоя жараёнини тадқиқ этган уч олим – Мари Э.Брунков, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди. Улар “периферик иммун толерантлик” механизмини кашф этгани учун эътироф этилди – бу жараёнда иммун тизими ўта фаоллашиб, тана ўз ҳужайраларига ҳужум қилишининг олдини олади.

Нобель қўмитаси бу ютуқни “бутунлай янги илмий йўналишга асос солган кашфиёт” деб атади. Инсон иммунитети мунтазам равишда миллионлаб бактерия, вирус, микроб ва бошқа хил зараркунандаларга қарши курашади, бироқ бу тизим  шу қадар кучлики, назоратдан чиқса, ўз ҳужайраларимизни ҳам “бегона, душман” билиб, саломатлигимизга зарар етказиши мумкин. Айнан шундай аксил жараён ревматоид артрит, қандли диабет, лупус каби аутоиммун касалликларни келтириб чиқаради.

Олимлар аниқлаганидек, мувозанатни сақловчи махсус ҳужайралар – мувофиқлаштирувчи Т-ҳужайралар зарур пайтда иммун тизимини “тўхтатиб” туради. Шу механизм туфайли организм ўз тўқималарига қарши ҳужум қилмайди.

Ўтган аср 90-йилларигача олимлар иммун тизим ўзини фақат “марказий толерантлик” орқали бошқаради, деб ҳисоблаган. Яъни, тананинг зарарли ҳужайралари Т-ҳужайралар шаклланиши босқичида йўқолади.

Брунков, Рамсделл ва Сакагучи олиб борган тадқиқот эса айни назарияни буткул ўзгартирди. Улар иммунитет тизими мунтазам равишда ўзини ташқи хавфдан ҳимоя қилгани каби, ички мувозанатини ҳам “периферик” даражада сақлай олишини исботлади.

Бу кашфиёт онкология, аутоиммун ва трансплантация тиббиёти учун янги имкониятлар яратади. Ҳозир олимлар ишланмалари асосида яратилган, клиник синовдан ўтаётган дорилар иммун тизимни зарур пайтда фаоллаштириш ёки сусайтириш орқали саратон ва аутоиммун касалликларни даволаш имконини беради.

– Иммунология соҳасини янги босқичга олиб чиқадиган мазкур кашфиёт нафақат назарий, балки амалий тиббиёт учун ҳам беқиёс аҳамиятга эга, –дейилган мукофот қўмитаси баёнотида.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иммун тизим “тормози”ни топган олимлар Нобелни қўлга киритди