U-17 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон бугун Италияга қарши майдонга тушади
Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказади. Сергей Чигодаев шогирдлари 3-турда Италиянинг U-17 терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ҳамюртларимиз дастлабки турда Кот-дъИвуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи турда Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Италияликлар эса Ямайка (6:0) ва Кот-дъИвуар (2:1) устидан ғалаба қозониб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини нақд қилган.
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги учрашув бугун, 26-ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Кот-дъИвуар ва Ямайка ўзаро куч синашади.
«E» гуруҳида икки турдан кейинги вазият:
1. Италия — 6 очко.
2. Кот-дъИвуар — 3 очко.
3. Ўзбекистон — 3 очко.
4. Ямайка — 0 очко.
Мусобақа регламентига мувофиқ, 12 та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни банд этган энг яхши саккизта терма жамоа 1/16 финалга йўл олади.
sport.uza.uz