Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш, улар билан ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Aризона давлат университети (АҚШ) ҳамда “Cintana Education” компанияси (АҚШ) ўртасида 2023 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида аҳдлашув меморандуми имзоланганлиги;

Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университетининг таълим жараёнини ташкил этишда Америка Қўшма Штатлари томонидан “Cintana Education” компанияси ҳамкор этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Cintana Education” компаниясининг (АҚШ) Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш;

ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;

талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлашга, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;

таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш;

илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш;

таълим-тарбия жараёнини талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратган ҳолда ташкил этиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади;

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади;

Университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади;

Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университет битирувчиларига Aризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;

Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади;

Университет фаолияти таъсисчилар маблағлари, тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

5. “Cintana Education” компанияси (АҚШ) қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин:

Университетни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 2024-2030 йилларда 30 миллион AҚШ доллари, 2030-2035 йилларда 20 миллион AҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда инвестицияларнинг камида 50 фоизини Университет моддий-техника базасини шакллантиришга сарфлаш;

Университетга Aризона давлат университетини ҳамкор сифатида жалб этиш ҳамда Университетда таълим жараёнини ҳамкор университетнинг андозаси, ўқув-методик ва технологик қўллаб-қувватлаши асосида ташкил этиш;

Университетнинг кутубхона фондини шакллантириш, уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдириш ҳамда талабалар учун Aризона давлат университетининг кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

Университетда Aризона давлат университети ва нуфузли рейтинг ташкилотларининг юқори 200 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш ҳамда хорижий олий таълим ташкилотларининг дипломини беришни назарда тутувчи қўшма таълим дастурларини жорий этиш.

6. Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотлар унга бириктирилган ҳудуд билан биргаликда “Cintana Education” компаниясига (АҚШ) Университетни ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага берилсин.

7. Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши (кейинги ўринларда – Бошқарув кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бошқарув кенгашига қуйидаги ваколатлар берилсин:

Университетни ривожлантириш дастури, мақсадли кўрсаткичлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш;

Университет олдига қўйилган вазифаларижроси, мақсадли кўрсаткичларгаэришиш ҳолатини назорат қилиб бориш ва йиллик ҳисоботларни қабул қилиш;

таъсисчиларнинг инвестициявий ва бошқа мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

Университет ректори ва проректорлари лавозимига тавсияэтилаётган номзодларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш;

Университетнинг ўз таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашга рухсат бериш юзасидан қарор қабул қилиш.

8. Бошқарув кенгаши (О.Абдурахманов):

икки ҳафта муддатда Университетнинг Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзили бўйича жойлаштирилишини;

2024 йил 1 августга қадар Университет томонидан хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларни жойлаштириш учун ижара турар жойлари тайёрланишини;

2025 йил 1 сентябрга қадар Университет кампусини қуриш учун Тошкент шаҳри ҳудудидан зарур ер майдонининг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.

9. Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг виза талабномаларига биноан Университетга жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлар ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига кўра Университетни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишида иштирок этадиган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А.Шарипов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К.Абдурахманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2024 йил 17 июль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида