“Эл-юрт умиди” жамғармаси айрим даъволар юзасидан судларда давлат божи тўлашдан озод қилинади
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 ноябрдаги ЎРҚ-1190-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси:
– шартнома шартларини бажармаган стипендиатни хорижда ўқитиш бўйича харажатларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра:
– вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати улар порталда жойлаштирилган кундан эътиборан 10 кундан кам бўлмаслиги керак.
Бунда, агар буйруқлар ва қарорлар лойиҳалари юзасидан дастлабки 5 кун ичида фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар келиб тушмаса, вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритиши мумкинлиги белгиланди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
ЎзА