Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори аниқланди

Венесуэлалик сиёсатчи Мария Корина Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда “Euronews” нашри.

Маълум қилинишича, у Венесуэла халқи учун “демократик ҳуқуқларни тарғиб қилишдаги тинимсиз меҳнати ҳамда диктатурадан демократияга адолатли ва тинч ўтишга эришиш йўлидаги кураши” учун тақдирланди

– Венесуэладаги демократия ҳаракати етакчиси Мария Корина Мачадо Лотин Америкасида сўнгги вақтлардаги фуқаролик жасоратининг энг ғайриоддий намуналаридан биридир, -дейилади Нобель қўмитаси баёнотида.

Мукофотни топшириш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ, тиббиёт, физика, кимё ва адабиёт йўналишларида 2025 йилги Нобель мукофоти совриндорлари ҳақида маълумот берган эдик.

Ў.Алимов, ЎзА