Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Эрон Ислом Республикасининг Аллома Таботабоий университети ҳамкорлигида “Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти” кафедраси эроншунослари учун икки ойлик ўқув машғулотлари йўлга қўйилди.

Онлайн шаклда ташкил этилган ва “Эрон иқтисодиёти замонавий босқичда” деб номланган ушбу машғулотлар форс давлатининг макроиқтисодий тараққиёти тенденцияси, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, саноати трансформацияси, банк тизими ривожланиш хусусияти, солиқ сиёсати ҳамда мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий юксалиши каби мавзуларни қамраб олади.

– Эроннинг етакчи олий таълим муассасалари, хусусан, Теҳрон ва Аллома Таботабоий университетлари билан 2020 йил охирида ҳамкорлик шартномалари имзоланган, – дейди машғулотларни очиб берган ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов. – Шу давр мобайнида форс тили, адабиёти ва Эрон маданияти бўйича Аллома Таботабоий университети билан бир қатор қўшма онлайн-тадбирлар уюштирилди. Навбатдаги лойиҳа иқтисод йўналиши бўйича Эрон олий таълим муассасаси билан ТДШУ ўртасидаги илк қўшма тадбир. Қайд этиш ўринли, мазкур университет билан сиёсатшунослик йўналишида ҳам шериклик йўлга қўйилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 17 март куни Теҳронда "Эронда нефт саноатини миллийлаштириш: минтақавий ва халқаро таъсир оқибати" мавзусида халқаро видеоконференция ўтказиш режалаштирилган.

Эрон Ислом Республикасининг собиқ молия ва иқтисод вазири, профессор Довуд Дониш Жаъфарий илк маърузачи сифатида “айни машғулот, ўқув дарслари ТДШУ эроншунос-иқтисодчи талабалари – эртанги кун мутахассислари учун мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беришини” таъкидлади.

Мулоқот давомида Аллома Таботабоий университети вакиллари ТДШУда форс тили ва адабиёти, эрон маданияти, тарихи, сиёсати ва иқтисодиёти алоҳида эътибор билан, чуқур ўрганилаётганини эътироф этишди.

Аввал хабар қилинганидек, ўтган йилнинг 31 октябрида ТДШУ Аллома Таботабоий университети билан, 30 ноябрида эса Теҳрон университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУ эроншунос иқтисодчилари учун янги имкониятлар