2021 йил 2 июль куни Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ал-Касири Аҳмад Саид Умар билан учрашув бўлиб ўтди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева меҳмонга университет фаолияти, арабшунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хориждаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берди.

Ал-Касири Аҳмад Саид Умар олий таълим муассасаларига катта қизиқиш билан ташриф буюришини, бунинг боиси айнан университетларда таълим ва илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳар бир давлатнинг реал ривожланишини кўрсатиб берадиган муҳим кўрсаткичлардан бири эканини қайд этди. Ўзбекистонда ҳам олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, очилаётган кўплаб таълим масканлари ва хорижий университет филиаллари мамлакатимизнинг шу йўлда олиб бораётган илдам қадамларидан далолат беришини таъкидлади. 

 Суҳбат давомида Султон Қобус университети томонидан жорий йил июль-август ойларида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг араб тили ўқитувчилари учун 1 ойлик онлайн малака ошириш машғулотлари, 2021-2022 ўқув йилида ТДШУнинг 30 нафар талабалари учун мазкур университет томонидан араб тили бўйича онлайн дарслар ташкил этилиши келишиб олинди.

2022-2023 ўқув йилидан эса ТДШУнинг 4 нафар талабаси учун Султон Қобус университетида 1 йиллик стажировка ўташ бўйича таълим гранти ажратилиши белгиланди. Ўз ўрнида, Султон Қобус университети талабаларининг ТДШУда стажировка ўташ масалалари қўллаб-қувватланди.

Янги ўқув йилидан Ал-Касири Аҳмад Саид Умарнинг ТДШУ арабшунос талабалари учун “Ўмон Султонлигининг ташқи сиёсати ва иқтисодиёти” мавзусида туркум маърузалар ўқиши режалаштирилди.

Шунингдек, ТДШУ раҳбарияти томонидан илмий тадқиқот кўникмасини ривожлантириш ҳамда дарс сифатини ошириш мақсадида ТДШУ талабалари учун университетда Шарқ алломалари қўлёзмаларини ўрганиш лабораториясини ташкил этиш таклифи Ўмон Султонлиги элчихонаси томонидан ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Аввал хабар берилганидек, 2020 йил декабрь ойида ТДШУ ва  Султон Қобус университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, мазкур университет ТДШУнинг Ўмондаги илк ҳамкорига айланган эди 

(https://www.uza.uz/uz/posts/ozbekiston-sharqshunoslik-maktabining-yana-bir-xalqaro-etirofi_194191).

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУда Ўмон Султонлиги элчиси билан учрашув