Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Миср Араб Республикасининг Ҳелвон университети ҳамкорлигида 2020 йилнинг 14 октябридан иқтисодчи арабшунослар учун онлайн-ўқув йўлга қўйилди.

Машғулотлар мавзу доирасига кўра, турли хил туркум дарсларга ажратилган. Бошланғич туркум дарслари “Миср иқтисодиёти замонавий босқичда” деб номланиб, ушбу давлатнинг макроиқтисодий ривожланиши, монетар сиёсати, банк соҳаси, солиқ ислоҳоти, тадбиркорлик фаолияти ҳамда мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби мавзуларни қамраб олади.

IMG_9983.JPG

– Мисрнинг етакчи олий таълим муассасалари, хусусан, Қоҳира, Ҳелвон, Ал-Азҳар, Мансура университетлари билан 1990-йилларда ўрнатилган ҳамкорлик турли сабаблар туфайли, гарчи, шартномалар амалда бўлса-да, охирги 15 йил давомида тўхтаб қолган эди, – дейди машғулотларни очиб берган ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов. – Мана энди Мисрнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ўша алоқаларни тиклаяпмиз. Университет раҳбарияти номидан тадбирда иштирок этган элчихона ходимларига ҳамда Ҳелвон университети жамоасига бу йўлдаги сайъ-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирамиз.

Элчихона биринчи котиби Холид Муҳаммад Фикрий ўз навбатида кўп йиллар мобайнида Ўзбекистондаги арабшунослик маркази сифатида эътироф этиб келинаётган Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоасига араб тили ва маданиятини кенг оммавийлаштиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди. 

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш элчихона учун муҳим экани, арабшунослик йўналишиини янада ривожлантиришда ТДШУ муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоқалар бардовом бўлишига умид билдирди.

Ҳелвон университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ханан Амин ҳам ТДШУ билан муносабатлар фаоллашгани, бу жараёнда турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилганидан, жумладан, университетлар 2021-2022 ўқув йилида араб тили бўйича қўшма таълим дастури (double degree)ни йўлга қўйиш истиқболи ўрганилаётганидан мамнун эканини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур университетда араб тили 76 йилдан буён ўқитиб келинади, битирувчилар орасидан академиклар, элчилар, жамоат арбоблари етишиб чиққан. Бугунги кунда ТДШУда 600 дан зиёд арабшунос талаба таълим олмоқда. Улар филология, тарих, фалсафа, иқтисод ва жаҳон сиёсати мутахассисликлари бўйича етук кадр сифатида шаклланмоқда. 

Шунингдек, таълим масканига арабшунос мутахассислар тайёрлаш мақсадида 2019-2020 ўқув йилида Миср Араб Республикасидан 1 нафар ўқитувчи доимий фаолият юритиш учун жалб этилган бўлса, жорий ўқув йилида улар сони икки нафарга етди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУ ва Миср олий таълим муассасалари ҳамкорлиги тикланмоқда