Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини, жумладан, сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда, оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари замон талабларига мослаб борилаётганлиги сабабли сувни тежайдиган технологиялар 2021 йилнинг ўзида 433 минг гектар майдонда жорий этилди ва уларнинг умумий кўрсаткичи суғориладиган майдонларнинг 17 фоизини ташкил қилди.

Бироқ, сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, харид қилиш, жойларда лойиҳалаштириш ва ўрнатишдаги камчиликлар ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг бу борадаги кўникмалари етарли эмаслиги мазкур технологияларнинг ўз вақтидан кечикиб жорий қилинишига сабаб бўлмоқда.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, минтақада кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурcларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида:

1. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар республика бўйича камида:

230 минг гектар, шу жумладан, 160 минг гектар пахта хомашёси етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;

28 минг гектар, шу жумладан, 25 минг гектар бошоқли дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;

2 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дискретли суғориш тизимлари жорий қилинишини;

218 минг гектар экин майдонларининг лазерли ускуна ёрдамида текисланишини ташкил этсин;

б) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев), Бош прокуратура (Ш.Ж.Рахимов), Ички ишлар вазирлиги (С.А.Нишанбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда натижаларини танқидий муҳокама қилиб борсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (У.М.Мустафоев), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Б.Ф. Исламов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқласин, бунда:

сувни тежайдиган тизимлар, биринчи навбатда, йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида жорий этилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда “бир канал – бир тизим” тамойили асосида жойлаштирилишига;

экин майдонларининг мавжуд инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда узлуксиз электр энергияси ва сув билан таъминлаш имкони мавжудлигига эътибор қаратилсин.

4. 2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2-иловага мувофиқ;

сувни тежайдиган суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 3-иловага мувофиқ тақдим этилади.

Субсидия маблағлари мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, ҳисоб-китоб қилинган сумманинг:

50 фоизи тизим жорий қилинган йили ажратилади;

50 фоизи келгуси йили ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб ажратилади;

қўшимча 20 фоизи учинчи йилда жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига тўлаб берилади.

5. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилади;

сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади;

2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтаради.

Бош прокуратура (Ш.Ж.Рахимов), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д.Вахабов) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р.Хамраев ва Р.Ж.Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.

6. Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан 1 182,4 миллиард сўм маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

7. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган экин майдонлари узлуксиз:

сув билан таъминланишига – сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев;

электр энергияси билан таъминланишига – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси У.М.Мустафоев шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

8. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибида 1 штат бирлигидан иборат ички аудит гуруҳлари (кейинги ўринларда – ИТҲБ ички аудит гуруҳлари) ташкил этилсин;

Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига қўшимча 1 та штат бирлиги ажратилсин.

Белгилансинки:

а) ИТҲБ ички аудит гуруҳлари бевосита Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига бўйсунади;

б) ИТҲБ ички аудит гуруҳларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ажратиладиган субсидияларнинг тўғри ҳисобланганлигини ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилганлигини ўрганиш;

жорий қилинган сувни тежайдиган тизимларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;

Сув хўжалиги вазирлигига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан хулоса киритиш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатлар бўйича ҳужжатларни ҳамда бу борада амалга оширилган бухгалтерия операцияларини доимий мониторинг қилиб бориш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда вужудга келиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган чоралар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими томонидан юритиладиган сувни тежайдиган тизимларнинг жорий қилинган майдонлари бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш.

9. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Ш. Шарахметов) билан биргаликда бир ой муддатда ўтган йилларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини сифатли амалга оширган ҳамда бозор иқтисодиётида эркин рақобат талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган “Tomchi-reestr” пудрат корхоналарининг ягона электрон реестри (кейинги ўринларда – “Tomchi-reestr” ЯЭР)ни ишлаб чиқсин.

“Tomchi-reestr” ЯЭРни ишлаб чиқишда, жумладан, қуйидагиларга эътибор қаратилсин:

корхонанинг ишлаб чиқариш базасига эга бўлишига;

корхона томонидан маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги ёки хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик мақомига эга бўлишига;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан солиқ хавфи даражасига;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур техника, малакали мутахассис, жумладан, лойиҳачи, инженер ва агрономлар билан таъминланганлик даражасига;

амалга оширилган лойиҳалар доирасида фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилганлигига.

Белгилаб қўйилсинки, “Tomchi-reestr” ЯЭРга киритилмаган пудрат корхоналари томонидан амалга оширилган лойиҳаларга субсидия маблағлари ажратилмайди.

10. “Tomchi-reestr” ЯЭРга киритиладиган субъектларни аниқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига:

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ходимлар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.

11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (К.А. Юлдашев) Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж.Қаршиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.А.Пекось) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда 2022 йил 10 мартга қадар сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда – “Agro-subsidiya” ЯАТ) жорий қилинишини таъминласин.

12. “Agro-subsidiya” ЯАТ ҳамда “Tomchi-reestr” ЯЭРдан фойдаланиш харажатлари Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4499-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан:

пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Бош прокуратура (Ш.Ж.Рахимов), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р.Хамраев ва Р.Ж. Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.

14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И.Норқулов) Молия вазирлиги (А.Я.Хайдаров) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж.Қаршиев) билан биргаликда икки ой муддатда 10 гектардан кам бўлмаган пахта ва бошоқли дон майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

15. Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.М.Тўраев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш.У. Турдиқулова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Р. Хакимов) билан биргаликда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган ғўза майдонларида суғориш меъёрлари, ғўзанинг ривожини таъминлашга қаратилган инновацион агротехнологияни ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳа тайёрласин ва экспертиза натижаларига мувофиқ илмий фаолиятга оид Давлат дастурлари доирасида амалга ошириш чораларини кўрсин.

16. Қуйидагиларга:

Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига – холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш;

сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев зиммасига – ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиш ва сервис хизмати кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев зиммасига – ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, сувни тежайдиган технологиялар орқали пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехнологик хариталарни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р.Р.Бобоев зиммасига – барча янги ташкил этилаётган саноатбоп узум плантацияларига томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.

17. Сув хўжалиги вазирлиги (А.А.Мирзаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Ш. Мирзаев) ва Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

19. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                                                                     Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 1 март

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида