Кадастр ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 80 гектардан зиёд ер майдонида амалга оширилган қонунбузилиши ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан январь-май ойлари мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 1 минг 642 ҳолатда 411,6 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.  

– Ер қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 79,4 гектардаги 472 та ҳолат фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилиб, ер майдони дастлабки ҳолатига келтирилган, – дейди Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Усмонов. – Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкалари ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 788 та (224,6 гектар) даъво аризаси киритилди. Шаҳар, туманлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари Қарши туманида –146 та ҳолатда 21,3 гектар, Чироқчи туманида –133 та ҳолатда 37,9 гектар, Косон туманида –130 та ҳолатда 10,5 гектарни ташкил қилади.  

Маълумот учун: қонунчиликка кўра, ерларни ноқонуний эгаллаб олиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 400 гектардан ортиқ ер майдони ноқонуний эгаллаб олинган