Қашқадарёда йил бошидан буён қанча ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум қилинди.
Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 535 та ҳолатда 110,1 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда ЎзAга бошқарма aхборот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари таҳлилга кўра 453 та ҳолатда 105,8 гектар қишлоқ хўжалиги, 82 ҳолатда 4,3 гектар ер майдони ноқишлоқ хўжалиги ерларидир.
Маълум қилинишича, мазкур ноқонуний эгалланган ер майдонлари 423 та ҳолатда 71,2 гектари уй-жой қуриш, 70 та ҳолатда 4,2 гектари нотурар жой қуриш учун, 27 та ҳолатда 28,3 гектари томорқа сифатида фойдаланиш учун, 3та ҳолатда 1,4 гектари тупроқ каръер қуриш учун, 12 та ҳолатда 5 гектари бошқа мақсадларда эгаллаб олинган.
Ўлмас Баротов, ЎзА