Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2024 йилда вилоятда ўтказилган мониторинглар давомида 4 минг 803 та ҳолатда 1564,8 гектар ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.  

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 4 минг 803 та ёзма кўрсатмалар юборилган. Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 1 минг 772 таси 930,8 гектари шу жойнинг ўзида бартараф этилган.  

Шунингдек, 658,8 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилишларни бартараф этиш ва ерни аввалги ҳолатига қайтариш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларга 2 минг 935 та даъво аризалари киритилиши таъминланган.  

Кўчмас мулкларга кадастр паспортларини шакллантириш юзасидан 2024 йил давомида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман, шаҳар филиалларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали кадастр ҳужжатини тайёрлаш бўйича 99 минг 276 та мурожаат келиб тушган.  

Мазкур мурожаатлар асосида 64 минг 947 нафар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим этилди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонунга асосан Қашқадарё вилоятида ҳам кадастр ходимлари томонидан ялпи хатлов ишлари ўтказилмоқда.  

Қонун ижроси юзасидан хатлов жараёнларига 200 нафарга яқин кадастр ходимлари сафарбар қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 10 минг 922 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилган.  

Шундан қонун доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган 2 мингдан зиёд кўчмас мулк объектларининг электрон йиғма жилдини кўриб чиқиш учун “ETIROF” ААТ орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилиши таъминланган.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,5 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва ноқонуний иморатлар қурилган