Миллий матбуот марказида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармалари мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган анжуманда вилоятнинг умумий ер майдони 2 856 799 гектарни ташкил этиши айтилди. Ўтган йилда 1 минг 934 ҳолатда 1720,7 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.  

Ушбу қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга кадастр бўлимлари томонидан ёзма кўрсатмалар юборилган. Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонун бузилиш ҳолатларининг 1025 таси, яъни 1484,5 гектарида, 86,3 фоиз қонунбузарликларнинг бартараф этилишига эришилган.  

Шунингдек, 142 ҳолатда 18,1 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларида қурилган қурилмалар фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилган.  

[gallery-11020]

– Вилоятнинг жами 2,9 млн. гектар ер майдонидан 2,5 млн. гектари яъни 89 фоизи ерлар “Uzkad” кадастр ахборот тизимига киритилди ва уларнинг электрон хариталари шакллантирилди, – деди Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи Жасур Усмонов. – Тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 8 385 та 308,8 гектар ер участкалари “Yerelektron” ААТга киритилди. 999 та ёки 41,29 гектар ер участкалари аукционда сотилди. Ўтган йилда кадастр маълумотлар базасидаги объектлар сони 18 мингтага ошди ҳамда электрон базадаги объектлар сони 778 мингтани ташкил этди.  

Матбуот анжуманида кадастр паспортини тайёрлаш йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилоятида ўтган йилда қарийб 45 мингга яқин кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилган