Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Бундан ўттиз уч йил олдин ўта оғир ва мураккаб тарихий вазиятда қўлга киритилган миллий истиқлолимиз бугунги кунда кўп миллатли бутун халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида бирлаштириб, янги ютуқ ва марралар сари илҳомлантирмоқда.

Айнан мустақиллик туфайли мамлакатимиз суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатга, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектига айланди. Дунё бизни янгитдан таниди ва тан олди. Ер юзидаги турли давлатлар ва халқлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларимиз тобора кенгайиб, юртимизнинг халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи ортиб бормоқда.

Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида мустақил давлат бўлиб, дунёга очилиб яшаш, эркин ва озод халқлар оиласида муносиб ўрин эгаллаб, замонавий тараққиётга эришиш нақадар улуғ бахт ва шараф, шу билан бирга, улкан масъулият эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Халқимизнинг миллий манфаатларини таъминлашга қаратилган ички ва ташқи сиёсат борасидаги туб ўзгаришлар, эришилаётган амалий натижалар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда ва қўллаб-қувватланмоқда.

Барчамиз инсон қадри олий мезон бўлган янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида қўлга киритган зафарларимизни мустақил тараққиёт ғоясига ҳамиша содиқ, мард ва матонатли халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти маҳсули деб биламиз ва ана шундай олижаноб элнинг фарзандлари эканимиздан чексиз фахрланамиз.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик шонли санасини чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олиш ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика комиссияси (А. Арипов):

бир ҳафта муддатда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини тасдиқласин. Мазкур дастур “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, шунингдек, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” бўйича қабул қилинган давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрлансин;

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами (кейинги ўринларда – Мустақиллик байрами) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланишини таъминласин;

ҳудудларда кенг аҳоли қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, уч авлод учрашувларини, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари, сайиллар, маданият ва спорт тадбирлари, гастрономик фестивалларни самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, таниқли спортчилар, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият юритишини таъминласин;

Мустақиллик байрамига бағишланган барча тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилиши юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини ўз йиғилишларида мунтазам равишда эшитиб борсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам тадбирларининг дастурларини тайёрлашга юқори профессионал маҳорат ҳамда тажрибага эга бўлган сценарийчи ва режиссёрлар, шоир ва адиблар, бастакор ҳамда балетмейстерлар, саҳна рассомлари, мақом ва бахшичилик санъати вакиллари, истеъдодли ёш ижрочилардан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.

4. Жойларда Мустақиллик байрамини юқори савияда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

юртимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари етакчи ўринда турадиган ижтимоий давлат ва халқпарвар жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган тарихий ишлар, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан эришилаётган улкан натижаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

кейинги йилларда мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш, “яшил” ва рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган йирик дастур ва лойиҳалар ҳамда бу борада қўлга киритилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали кенг ёритиш;

суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, маҳалла тизимини халқимизга янада яқинлаштириш йўлидаги доимий саъй-ҳаракатлар ва уларнинг самараси ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш;

юртимизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора мустаҳкамланиб, минтақамиздаги яхши қўшничилик, тинчликсевар ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори юксалаётгани, дўст ва ҳамкорларимиз сафи кенгайиб бораётганини чуқур таҳлиллар асосида кўрсатиб бериш;

навқирон авлодга Янги Ўзбекистоннинг келажаги сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар билан ишлаш бўйича ноёб тизим яратилиши натижасида уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда шаклланган самарали ва таъсирчан тизим моҳиятини очиб бериш;

соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар ва хотин-қизларга доимий ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар мазмунига алоҳида эътибор қаратиш;

давлатимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий ва жанговар қудратини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш;

Мустақиллик байрами муносабати билан кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказиш;

Ватанимизнинг миллий истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда жон фидо этган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган ота-боболаримизнинг хотирасини ёд этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш.

5. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков):

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин ҳамда уни юксак ғоявий-бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин;

Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси билан биргаликда “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин;

Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловларининг якуний босқичини ўтказсин;

мазкур танловларнинг ғолиб ва совриндорларини Мустақиллик байрами арафасида эълон қилиш ва уларни тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўрсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида – Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.

7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                       Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2024 йил 18 июль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида