Бугунги кунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, ер, бинолар ва иншоотлар, ҳудудлар давлат кадастри ягона тизимини юритиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, бу каби вазифалар ижросини таъминлаш Давлат кадастрлари палатасига юклатилган. Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси томонидан 2023 йилнинг ўтган 11 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 38 минг 499 та давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризалар келиб тушган. Уларнинг 29 минг 74 таси ижобий якунланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. 1 минг 413 таси давлат рўйхатидан ўтказиш тўловини тўлаш жараёнида, 5 минг 788 тасида камчиликлар бўлганлиги сабабли рад этилган. 2 минг 147 та ариза давлат хизматлари марказлари томонидан бекор қилинган бўлса, 64 та ариза давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида. 

Жисмоний ва юридик шахслардан кадастр паспортини шакллантириш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 20 минг 901 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 16 минг 482 таси ижобий ҳал этилган. Айрим аризалар камчилиги бўлганлиги учун рад этилган бўлса, Давлат хизматлари томонидан бекор қилинган, шунингдек, кадастр паспортини шакллантириш учун тўлови кутилаётган аризалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бошқарма томонидан 2023 йилнинг ўтган 11 ойида 1296 та 425,7 гектар ер майдони “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Ўтган давр мобайнида 250 та 27,8 гектар ер майдони комиссия томонидан рад этилган бўлса, 793 та 269,4 гектар ер майдонлари келишиш жараёнида (муҳокамада), 253 та 128,4 гектар ер майдони е-auksion.uz сайти орқали онлайн аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, унинг 71 таси - 41 гектар ер майдони аукцион савдолари орқали сотилган. 

Отабек Тўхтаев, 

Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулк ва иншоотлар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмоқда