Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси, унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, кўчмас мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

– Бошқарма ва унинг қуйи тизимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2022 йил давомида 53 минг 841 та кўчмас мулк объектининг мулкий ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Акбаров. – Ана шу мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳисобига 21 миллиард 405 миллион 33 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилди.  

Жумладан, мулкий ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган объектларнинг 11 минг 369 таси жисмоний ва юридик шахсларга тегишли нотурар жой тоифасидаги, 42 минг 462 таси эса турар-жой объекти сифатида қайд этилган.

Ўтган йил давомида вилоят бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан 3 минг 998 та ипотека шартномаси давлат рўйхатига олиниб, 1 миллиард 309 миллион 875 минг сўм давлат божи ундирилиши таъминланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги фойдаланишига мўлжалланган 66 минг 277 та ер участкасининг 65 минг 587 таси ёки 99,3 фоизига бўлган ижара ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 

[gallery-10329]

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларнинг кадастр паспортини шакллантириш учун 70 минг 814 та ариза келиб тушган бўлиб, аризалар асосида 53 минг 401 та кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти тайёрланди.  

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига 687 минг 711 та объект тўғрисидаги маълумотлар идоралараро интеграциялашган “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилган бўлса, йил охирига қадар илгари маълумотлар базасига киритилмаган 17 минг 474 та янги объект, умуман, 705 минг 185 та кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотлар ушбу дастурга киритилди.  

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентига асосан жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1 минг 540 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг  593 тасига Давлат кадастрлар палатаси туман ва шаҳар филиаллари томонидан ижобий хулосалар берилган. 

Вилоятда жорий йилда ҳам кўчмас мулк объектларининг мулкий ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, бу борада аҳоли, юридик шахслардан тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулк объектларининг мулкий ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказиляпти