2019 йил 1 январдан кадастр бўйича барча хизмат турлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив хизматлар порталида амалга оширилмоқда.
Фуқароларнинг кадастр ходимлари билан кўришиш имконияти чеклангани сабаб, барча хизматлар ДХМда электрон тизим орқали қабул қилиниши йўлга қўйилган.
Шунингдек, янги намунадаги кадастр паспорти ҳамда Давлат реестридан кўчирма яратилиб, кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш жадаллаштирилмоқда.
Бу борада бюрократик ҳамда коғозбозликка барҳам бериляпти.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланувчиларнинг ер ижара ва ерга бўлган ҳуқуқлари давлат руйхатидан ўтказилиб, реестр шакллантирилди.
Бунда ҳар бир ердан фойдаланувчи ҳақида маълумот ҳамда ер майдонининг тўлиқ тафсифлари киритилган очиқ геопартал ҳам тузилди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА