
Миллий қадриятларнинг асоси бўлган маънавият ва маданият деганда, инсон хулқ-атворининг гўзаллиги, саховатлилиги, олийжаноблиги, ваъдасига вафодорлиги, ҳаёлилиги, билим олиши, донолиги, бағрикенглиги, одоблилиги, озода ва покизалиги, қалбининг беғуборлиги, хушмуомалалиги ва шу сингари инсоний хислатлар тушунилади.
Инсоннинг энг соф туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оилада ота-онанинг қалб қўридан чиқадиган меҳр-муҳаббати, ширин сўзи орқали шаклланади. Боланинг характери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – эзгулик, олижаноблик, меҳр-оқибат ва ор-номус каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила муҳитида қарор топади.
Суҳбатдошимиз Тарих институти Этнология ва антропология маркази таянч докторанти Шалола Мухиддинова ўзбек оилаларидаги сақланиб қолган миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, фарзанд тарбияси ҳақида маълумот беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/cLuFOEcsuWc?si=LLzhwPJ8ijUmX4wh" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА