Пойтахтимиздаги Миллий кино саройида ўзбек ва туркман киночилари томонидан ҳамкорликда тасвирга олинган “Махтумқули Фироғий” номли тарихий бадиий фильмнинг мамлакатимиздаги илк премьераси бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан кино саройига юртимиз кино мухлислари, Туркманистондан келган санъаткорлар таклиф этилди.

Тадбирда мазкур кино асари Ўзбекистон ҳамда Туркманистон Президентлари ташаббуси асосида яратилгани таъкидланди.

Махтумқули Фироғий ўзининг теран ахлоқий, фалсафий ижоди билан жаҳон адабиётида алоҳида ўрин эгаллайди. Айни пайтда унинг бетакрор ғазаллари дилтортар қўшиқларга айланиб, ўзбек хонадонларига ҳам кириб борган.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 19 февралда қабул қилинган “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистонда ҳам шоир таваллуди кенг нишонланди. Мамлакатимизда кўплаб адабий тадбирлар, анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилди, бадиий кўргазмалар ташкил этилди. Икки қардош халқ киночилари томонидан тасвирга олинган “Махтумқули Фироғий” номли фильм шоир ижодий меросини тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Таниқли ўзбек режиссёри Музаффархон Эркинов режиссёрлигида яратилган мазкур бадиий фильм шу йил ноябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтган туркий тилли давлатларнинг “Қўрқут ота” IV халқаро кинофестивалида “Энг яхши фильм” деб топилиб, Олий мукофотга сазовор бўлди. Айни пайтда ушбу картинанинг режиссёри Музаффархон Эркинов ҳамда туркманистонлик актёр Ахмет Амандурдиев Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган медаль билан тақдирланди.

– Ушбу фильм Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан асос солинган “Тирик тарих” лойиҳаси доирасидаги дастлабки картиналардан саналади, — деди Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори Шуҳрат Ризаев. – Фильмни яратиш жараёнида Махтумқули меросининг қайси жиҳати бугунги кун учун долзарб экани хусусида кўп ўйладик. Бугунги глобаллашув даврида шоирнинг маънавий-ахлоқий қадриятларни улуғлаш, эзгулик, покликка даъватга оид қарашлари, ғоялари ғоят муҳимдир.

Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчихонасининг биринчи котиби-консул Сапа Аннаоразов икки қардош мамлакат раҳбарлари ташаббуси асосида ишланган ушбу фильм Махтумқули Фироғий ҳаёти ҳақида янги фактлар очиши билан аҳамиятли эканини таъкидлади.

– Биз – Ўзбекистонда яшаётган туркман миллати вакиллари ушбу фильм премьерасини эшитиб жуда қувондик, – деди Республика туркман миллий маданият маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулдона Авездурдиева. – Махтумқули отамизнинг ижоди – буюк хазина. Бу фильм ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги мангу дўстликнинг ёрқин намунасидир.

– Ушбу фильм тарихий йўналишда бўлгани сабабли жуда катта актёрлар гуруҳи, кўп сонли ижодкорлар билан ишлашга тўғри келди, — деди “Махтумқули Фироғий” фильмининг бош режиссёри Музаффархон Эркинов. – Жуда қисқа фурсатда катта ҳажмдаги иш олиб борилди. Фильм икки қардош халқнинг дўстлигини тараннум этиши билан аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат, янги картина халқларимиз ўртасидаги дўстликни улуғлаши билан бирга Махтумқулидек буюк шоирнинг ғоят мураккаб ва синовларга тўла ҳаёти, унинг изтироблари, бетакрор ижоди, метин иродаси ҳақида ҳикоя қилади. Шоирнинг ғазаллари, унинг сўзлари билан куйланувчи қўшиқлар фильмнинг жозибадорлигини янада оширган.

Картинадаги ролларни икки қардош халқнинг Ахмет Амандурдиев, Чори Бердиев, Бойир Холмирзаев, Лола Розиева, Ҳамза Ҳасанов Аллаберди Ташиев, Расулхон Қодирхонов каби актёрлари ижро этган.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Махтумқули Фироғий” фильмининг премьераси ўтказилди