Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 28 та мукофот ўрнига 2021 йил учун истисно тариқасида 29 та мукофот берилиши белгилансин.
2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2021 йил 28 июнь
* * *
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 28 июндаги ПҚ–5164-сон қарорига
илова
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
Мадраимов Рустамжон Маткаримович - Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг 4-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Нурниязов Арман Арзубай ули - Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг 4-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Бекташев Исломжон Бахтиёр ўғли - Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси (Андижон вилояти)
Олимов Хайрулло Холмирзаевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Андижон вилояти)
Жумаев Жаҳонгир Уктам ўғли - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Бухоро вилояти)
Рахматов Анварбек Зуфаржонович - Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг 9-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
Сафаров Қодири Қоплонбек Абдужалил ўғли - Жиззах политехника институтининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
Турдиқулов Ҳамидулла Алишер ўғли - Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 2-босқич ўқувчиси (Жиззах вилояти)
Абдурашидов Бобур Камолович - Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг 4-босқич курсанти (Қашқадарё вилояти)
Кароматов Давурхон Фозил ўғли - Қарши давлат университетининг 4-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)
Петров Логин Александрович - Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)
Шаропов Шоҳрух Шавкатович - Кармана туманидаги «Karmana Al-Aziz Avitsenna» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси (Навоий вилояти)
Асилбеков Ислом Эгамберди ўғли - Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)
Умурзаков Бекзод Немат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Учқўрғон тумани қўриқлаш бўлими сафдор-ходими (Наманган вилояти)
Абдуллаев Абдурахмон Ферузович - Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
Орипов Шахзод Илхом ўғли - Самарқанд вилояти Ургут тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи
Фахриев Жаҳонгир Алишерович - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)
Каримов Дилшод Машраб ўғли - Оқолтин туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (Сирдарё вилояти)
Мавлонов Ёрбек Абдуваит ўғли - Сирдарё вилояти «New Level Shoes» оилавий корхонаси раҳбари
Аюбжонов Асадбек Ўлмасович - В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 8-синф ўқувчиси (Сурхондарё вилояти)
Муродуллоев Маъруфжон Файзулло ўғли-Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси (Сурхондарё вилояти)
Авазов Сардоржон Эркин ўғл - Тошкент давлат аграр университетининг қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессори (Тошкент вилояти)
Умаралиев Фазлиддин Фахритдин ўғли - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Каримов Давлатжон Шермахомот ўғли - Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси (Фарғона вилояти)
Ҳайдаров Темурбек Тоҳиржон ўғли - Фарғона давлат университетининг 2-босқич талабаси (Фарғона вилояти)
Жуманиязов Аминзода Ғайратович - Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи опера солисти (Хоразм вилояти)
Кўпалбаев Азамат Ғайрат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ходими (Хоразм вилояти)
Абдукаюмов Фирдавс Зохидович - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
Анваров Фазлиддин Убайдулла ўғли - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)