Магаметибрагимова Муниса Иброхим қизини “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Ўзининг ёрқин истеъдоди ва маҳорати, изланувчанлиги билан мамлакатимизда кино санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётгани, хусусан, “Тинчлик учун раҳмат”, “Скотч” каби қисқа метражли ҳамда “Шимолий азон” номли ҳужжатли фильмлари орқали халқимизнинг бадиий-эстетик ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, миллий қадриятларимизни акс эттирадиган бадиий образларни яратиш, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасида алоҳида фаоллик кўрсатиб келаётгани учун Болалар контентини ривожлантириш маркази бош мутахассиси, кинорежиссёр Магаметибрагимова Муниса Иброхим қизи “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев