Халқаро спорт мусобақаларида миллий спорт туримиз курашнинг нуфузини ошириш ҳамда иштирокчилар қамровини янада кенгайтириш мақсадида эркаклар учун янги вазн тоифаси – 120 килограмм жорий этилди.

Айтиш лозим, 2024 йил давомида Халқаро кураш ассоциациясининг AIMS (Alliance of Independent Recognized Members of Sport) ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди. Таҳлиллар натижасида вазн тоифаларини тенглаштириш тавсия этилди.

2024 йил 13 апрель куни бўлиб ўтган Халқаро кураш ассоциацияси Бошқарув кенгаши йиғилишида бу масала атрофлича кўриб чиқилди ва эркаклар учун -120 кг. вазн тоифасини қўшиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорга биноан катталар ўртасида кураш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда вазн тоифалари қуйидагича белгиланди: эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг, -120 кг, +120 кг.

Янги вазн тоифаси 2025 йилда ташкил этиладиган барча расмий мусобақаларда жорий этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш: янги вазн тоифаси жорий этилди