Бахтиёр Жумаев: Жавоҳир-Гукеш “жанги” 140 йиллик тарихни янгилайди
Бугун, 24 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларидан иборат Жаҳон чемпионлиги ва шахмат тожи учун ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ва амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳсга старт берилади.
Дунё шахмат олами учун тарихий мусобақа саналган жаҳон шахмат тожи ва чемпионлиги учун ўтказиладиган баҳснинг 1-турида Жавоҳир Синдоров оқ, амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу қора доналарда ҳаракатланади.
Айтиш лозимки, мусобақа низомига биноан ҳар бир партияда дастлабки 40 та юриш учун шахматчиларнинг ҳар бирига 120 дақиқадан вақт ажратилади. 40-юришдан сўнг партия якунига қадар яна 30 дақиқа қўшиб берилади. 41-юришдан эса ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшилади. Шу сабаб айрим партиялар 5 соатдан ҳам узоқ давом этиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Жаҳон чемпионлиги мусобақаси 14 та классик партиядан иборат бўлиб, биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиши мумкин. Агар асосий ўйин 7:7 ҳисобида якунланса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади.
Бугун 2026 йилги жаҳон шахмат тожи ва унвони учун бошланадиган мусобақа, унинг тарихий аҳамияти хусусида Ўзбекистон шахмат федерацияси етакчи мутахассиси, шахмат шарҳловчиси Бахтиёр Жумаев билан суҳбатлашдик.
Эслатиб ўтамиз Жавоҳир Синдоров-Гукеш Доммаражу иштирокидаги 1-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Тўлқин Рўзиев,
Ёқубжон Мелибоев (видео),
Улуғбек Тўхтаев (монтаж),
ЎзА