1873 йил (бундан 148 йил олдин) – Гандимён боғида Хива хони Сайид Муҳаммад Раҳим Баҳодурхон ва Россиянинг хонликка бостириб кирган қўшини қўмондони, Туркистон генерал-губернатори генерал-адютант фон Кауфман томонидан сулҳ битими имзоланди.

Битим шартларига кўра хон ўзининг Россия империясига тобелигини эътироф этди, бошқа мамлакатлар билан бевосита муносабатлар ўрнатмайдиган бўлди ҳамда рус савдо идоралари ва омборхоналари, пристанлари қуриш учун ўз ҳудудининг бир қисмини ажратиб бериш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олди. Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерларда алоҳида маъмурий бирлик – Амударё бўлими тузилиб, Сирдарё вилояти таркибига киритилди.

1924 йил (бундан 97 йил олдин) – тарихчи, шарқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бўрибой Аҳмедов таваллуд топди (вафоти 2002 йил). Унинг илмий фаолияти ўзбек халқининг этник тарихи ва шаклланиши, манбашунослик, Ўрта Осиё халқларининг X–XIX асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи, Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби муҳим йўналишларга қаратилган. У 1997 йилда “Амир Темур”, 1999 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

1927 йил (бундан 94 йил олдин) – Наманганда зилзила рўй берди. Зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича М-6, зилзила кучи 12 баллик MSK-64 шкаласи бўйича 8 балл бўлган. Наманган зилзиласи гипоцентри 14 км чуқурликда, эпицентри эса Фарғона шимолидаги флексура-ёрилмасида жойлашган. Зилзила вақтида кўпгина уйлар шикастланган.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Жанубий Африка Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 12 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни