Ҳиндистон заводида уч киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида “Apple” компанияси учун “iPhone” қисмларини ишлаб чиқарувчи “Tata Electronics” заводида уч нафар ишчи бўғилиш оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳодиса юзасидан компания ва маҳаллий ҳукумат текширув бошлади. Воқеа Ҳосур шаҳрида содир бўлган. Сўнгги йилларда Ҳиндистондаги “Apple” ҳамкорлари заводларида қатор муаммолар кузатилган. Жумладан, “Tata” заводида экология талаби бузилгани даъво қилинган, “Foxconn” корхонасида эса меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ ҳолат текширилган. Шунингдек, мамлакатдаги “Apple” таъминотчилари заводларида ёнғин, ишчилар норозилиги ва ишлаб чиқаришдаги узилиш ҳам қайд этилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА