Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида "Grand Chess Tour" тизимидаги навбатдаги “Rapid & Blitz Croatia” турнирининг 9 та турдан иборат рапид йўналишидаги мусобақалар якунланди.

Кеча мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу 14 очко билан пешқадамликни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов кеча ўтказилган 7-турда қора доналарда польшалик Ян-Кшиштоф Дуда, 8-турда оқ доналарда Магнус Карлсен ва 9-турда қора доналарда Франция вакили Алиреза Фирузжа билан баҳслашиб, барчасида дурангга эришди ва умумий ҳолатда 6 очко билан рапид баҳсларини 10-ўринда якунлади.

Бугун, 5 июль куни блиц баҳсларининг илк кунида Абдусатторов 1-9-тур доирасида турнирда иштирок этаётган 9 нафар шахматчи билан дастлабки ўйинларни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 6 июлга қадар давом этадиган турнирда ғолибликка эришган шахматчи 40 минг, 2-ўрин соҳиби 30 минг АҚШ долларига эга чиқади.  

Шунингдек, 10-поғонагача бўлган ўринлардан жой олган шахматчилар белгиланган миқдордаги мукофот пулларига сазовор бўлади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гукеш етакчилик қилаётган “Rapid & Blitz Croatia”да Абдусатторов 10-ўринда бормоқда