Самарқандда давом этаётган “Grand Swiss-2025” мусобақаларининг ортда қолган 1-туридан кейин эркаклар мусобақасида 17 нафар шахматчи 1 очкога эга бўлди. Улар орасида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли мусобақанинг кеча ўтказилган 1-тур ўйинларида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда cербиялик Велимир Ивични мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Синдоров ва арманистонлик Арам Акопян баҳсида кучлар тенг келди. Ўзбек шахматчилари Ортиқ Ниғматов ва Шамсиддин Воҳидов қарама-қаршилигидаги ўйинда дуранг қайд этилди. Худди шунингдек, ёш шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ҳам рақиблари билан муроса йўлини танлашди.

2026 йилги жаҳон чемпионати учун “Талабгорлар турнири”га 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчиларни аниқлаб берадиган Самарқанд мусобақасининг аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшалига имкониятни бой бериб қўйди. Афруза Ҳамдамова швейцариялик Мария Манкони, Умида Омонова польшалик Оливия Киолбасани доғда қолдирди.

“Grand Swiss-2025”нинг 1-турида амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу қора доналарда франциялик Этьен Бакрони енгган вазиятда, Аржун Эригаиси испаниялик Максим Чигаев, Ян Непомняший Андрей Волокитин, Рамешбабу Праггнанандха америкалик Жеффри Сюн, Максим Вашье-Лаграв Санан Сюгиров билан дурангга эришди.

Бугун, 5 сентябрь куни халқаро турнирнинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Фредерик Сване билан, Жавоҳир Синдоров ҳам қора доналарда германиялик Расмус Сване билан куч синашади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss-2025”нинг 2-турида Нодирбек ва Жавоҳир германиялик шахматчилар билан куч синашади