Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда давом этаётган “Grand Swiss-2025” турнирининг 4-тур ўйинлари остонасида эронлик Парҳам Мақсудлу 3 очко билан етакчига айланиб олди.

Умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг кеча ўтказилган 3-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Абҳиманю Пураникни доғда қолдирган бўлса, Жавоҳир Синдоров кутилмаганда украиналик Иван Чепариновга, Жаҳонгир Воҳидов ҳиндистонлик Пентала Харикришнага ютқазиб қўйди. Ортиқ Ниғматов рейтингда ўзидан анча юқорида бўлган сербиялик Велимир Ивични мағлуб этди.

Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда франциялик Жюль Муссар билан, Муҳаммадзоҳид Суяров арманистонлик Айк Мартиросян билан, Абдумалик Абдусалимов нигериялик Теннисон Эвомазино Олиса билан дурангга эришди. Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов иштирокидаги ўйинда ҳам муроса йўли танланди.

Амалдаги жаҳон чемпиони Доммараджу Гукеш 3-турда қора доналарда испаниялик Даниил Юффадан устун келган вазиятда, турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Рамешбабу Праггнанандха қора доналарда россиялик Борис Гельфандга ютқазиб қўйганлиги турнинг ўзига хос шов-шувли воқеаси бўлди.  

Ғолибликка асосий даъвогарлардан бири саналган ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ўтган иккита турда ғалаба қозонган словениялик Антон Демченкони таслим этди. Эронлик Парҳам Мақсудлу қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай франциялик Алиреза Фирузджани мағлуб этишни уддалаб, якка пешқадамга айланди.

Турнирнинг хотин-қизлар мусобақасининг 3-турида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2 та турдаги мағлубиятдан кейин 3-турда қора донларларда Белен Баррера Гомесни енгиб, ғолибликни тантана қилди.

Афруза Ҳамдамова, Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова кучли рақибалари билан дурангга эришди. Умида Омонова ушбу турда украиналик Анна Ушенинага имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 7 сентябрь куни халқаро турнирнинг 4-турида шахматчиларимизни янада қизиқарли баҳслар кутиб турибди.

Айниқса, бугун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ва турнир жадвали етакчиси эронлик Парҳам Мақсудлу ўртасидаги учрашув турнирнинг марказий ўйинларидан бири бўлиши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, “Grand Swiss-2025” турнирида ғолиб ва совриндорликка эришган 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчи жаҳон шахмат тожи учун кечадиган “Талабгорлар турнири” йўлланмасига эга чиқади.

Мусобақанинг сўнгги 11-тур ўйинлари 15 сентябрь куни ташкил этилади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss-2025”: Нодирбек Абдусатторов бугун Парҳам Мақсудлу билан куч синашади