Самарқандда давом этаётган “Grand Swiss-2025”нинг ортда қолган 7-туридан кейин германиялик Матиас Блюбаум ва ҳиндистонлик Ниҳал Сарин 5,5 очко билан етакчига айланиб олди.

Якунланган 7-турда ўтган тўртта турда турнирда пешқадамликни сақлаб келган эронлик Парҳам Магсудлу мусобақада илк бор мағлубиятга учради. Оқ доналарда ҳаракатланган ҳиндистонлик Ниҳал Сарин Эрон шахматчиси 42-юриш ҳолатида катта устунликка эга бўлди ва ғалабани тантана қилди.

Турнирда ғолибликка даъвогарлардан бўлган ҳиндистонлик Аржун Эригайси оқ доналарда ўйинни олиб борганига қарамасдан бир неча бор қўпол хатога йўл қўйиши оқибатида  германиялик Маттиасу Блюбаумга имкониятни бой берди.

Жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш оқ доналарда туркиялик Эдиз Гюрелга ўйинни бой бериши ортидан турнирда совринли ўринларга даъвогарликдан мосуво бўлди.

Ушбу турда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов эронлик Амин Табатабини мағлуб этди. Худди шунингдек, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси сифатида таснифланган Рамешбабу Праггнанандха исроиллик Махим Родштейнни енгганлиги уни кучлилар қаторида ҳали ўрни борлигини кўрсатди.

Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев франциялик Алиреза Фирузжага мағлуб бўлган вазиятда Жавоҳир Синдоров, Абдумалик Абдусалимов, Жаҳонгир Воҳидов рақибларини доғда қолдиришга эришди. Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов  дуранг қайд этди. Ортиқ Ниғматов ва  Муҳаммадзоҳид Суяров ушбу турда очко йўқотди.

Хотин-қизлар гуруҳида ҳиндистонлик Ваишали Рамешбабу 7-турда оқ доналарда хитойлик Гуо Қини енгиши натижасида 6 очко билан етакчига айланиб олди.

Ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова 7-турда аёллар ўртасида 2015 йилги жаҳон чемпиони украиналик Мария Музичук қаршилигини енгиб ўта олмади. Терма жамоамиз аъзолари Умида Омонова ва Мадинабону Халилова Ҳамдамова “йўлидан” юрган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Гулдона Каримова рақиблари билан муроса йўлини танлади.

Бугун, 12 сентябрь куни мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда ҳозирда 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Абҳиманю Мишра билан, аёллар гуруҳида 4 очко билан 16-поғонани банд этган Афруза Ҳамдамова арманистонлик Елена Данелян билан куч синашади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss-2025”: бугун Абдусатторов АҚШ, Ҳамдамова Арманистон вакили билан куч синашади