Аввал хабар берганимиздек , футбол бўйича Ўзбекистон U20 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтадиган U20 Осиё кубогида муносиб иштирок этиш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Бугун, 29 декабрь куни Фарҳод Нишонов шогирдлари йиғин доирасида Саудия Арабистонига қарши назорат баҳсини олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.   

Маълумот ўрнида: Хитойда бўлиб ўтадиган қитъа кубогида терма жамоамиз «C» гуруҳида Эрон, Яман ва Индонезия термаларига қарши баҳс олиб боради.  

Агар терма жамоамиз гуруҳ ва чорак финал босқичида зафар қучса, 2025 йил Чилида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл олади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчиларимиз Саудия Арабистонига қарши ўйнайди