Пара дзюдочиларимиз Мисрдаги Гран-прида 10 та медальга сазовор бўлди
Мисрнинг Искандария шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақаси якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, жами 10 та медаль — 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақанинг J2 класси бўйича ўтган беллашувларинг 60 килограммгача вазнда Кумушхон Хўжаева ва -70 килограмм вазнда Кемран Нуриллаев олтин ва Шерзод Намозов бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, 70 килограммдан юқори вазн тоифасида Моҳинур Пармонова кумуш медалга сазовор бўлди.
J1 классида 60 килограммгача вазнда Улжон Амриева ва 81 килограммгача вазнда Шоҳрух Мамедов кумуш, 52 килограммгача вазнда Бону Бабаева, 70 килограммдан юқори вазнда Феруза Эргашева, 95 килограммгача вазнда Муҳаммад Абдуқулов ҳамда 95 килограммдан юқори вазнда Исломжон Тўхтабоев бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА