Ёш дзюдочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда қатнашмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги беллашувларида 16 та давлат терма жамоаси аралаш жамоавий мусобақада куч синашади.
Мусобақага ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финал босқичида Бразилия терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Ушбу жуфтлик ғолиби 1/4 финалда Германия – Қирғизистон терма жамоаси қарама-қаршилигида зафар қучган жамоага қарши баҳс олиб боради.
Айтиш лозимки, ёшлар ўртасидаги аралаш жамоавий жаҳон чемпионати беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Изатбек Рўзиматов, Муҳриддин Маъруфов, Саъдулла Равшанов, Фазлиддин Рафиқов, Иномжон Баҳодиров, Алибек Дурдиев, Моҳинур Аллаберганова, Райҳона Маматова, Пошшоой Жумабоева, Дурдона Турсунова, Маржона Кўчимова, Юлианна Шубладзе ҳимоя қилиши рўйхатда қайд этилган бўлиб, ҳар бир беллашувда айнан қайси спортчилар татамига чиқишини мураббийлар штаби ҳал қилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА