Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда пенсия, нафақа, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш ва етказиб беришда фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, тўлов тизимининг замонавий усулларини кенг жорий этиш ҳамда мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5102-сон қарорига мувофиқ пенсия ва нафақа тўловлари учун зарур маблағлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ҳамда АТ “Халқ банки”нинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

а) 2022 йил 1 майдан бошлаб:

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари (кейинги ўринларда – моддий ёрдам пуллари) ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Бунда, АТ “Халқ банки” зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;

барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини (кейинги ўринларда – пенсия ва нафақалар) банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади;

б) 2022 йил 1 сентябрга қадар ҳарбийлаштирилган тизим пенсияларини ҳисоблаш ва уларнинг тўлов ҳисоб-китоблари тизимини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан автоматлаштириш орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

3. АТ “Халқ банки” (Ш.Х.Атабаев):

Марказий банк (Б.Э.Захидов) билан биргаликда аҳолини банкоматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келган ҳолда, уларнинг ҳудудлар, шу жумладан, олис туманларда ўрнатилишини таъминласин;

2022 йил якунига қадар пенсия ва нафақа олувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобиль иловасини ишлаб чиқсин;

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматларни банкнинг мобиль иловаси орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин.

4. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов):

мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва тегишли мақсадли жамғармаларнинг қолдиқ маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва бундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ва молия вазири Т.А.Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 7 апрель

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида