Бухоро вилоятида кўчмас мулк объектларини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр паспортини шакллантириш ишлари Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш масаласида 30 минг 234 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 18 минг 937 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилди.    

Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат. Мурожаатларнинг 9 минг 255 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган камчиликлар мавжудлиги учун рад этилган. 1 минг 754 та мурожаат ўз вақтида тўлов қилинмагани сабабли давлат хизматлари марказлари орқали рад қилинган. 152 та мурожаат тўлов жараёнида турибди.  

Мутахассисларнинг айтишича, кадастр паспортини шакллантириш учун  сўровномада нотўғри маълумотларни кўрсатгани, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилмаган.    

Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро шаҳридан 7 минг 905 та, Ғиждувон туманидан 4 минг 39 та ва Бухоро туманидан 3 минг 494 та энг кўп мурожаат қабул қилинган. Вилоят марказида 5 минг 37 та, Ғиждувон туманида 2 минг 69 та, Бухоро туманида 2 минг 166 та кадастр паспорти шакллантириб берилган.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 19 мингга яқин кадастр паспорти рўйхатдан ўтказилди