Сурхондарё вилоятида кўчмас мулк обьектларини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр паспортини шакллантириш ишлари давлат хизматлари орқали олиб борилмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш масаласида 35 минг 35 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 24 минг 18 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилди.  

Кадастр паспорти — кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат бўлиб, мурожаатларнинг 9 минг 115 таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “ Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган камчиликлар мавжудлиги учун рад этилган. 1 минг 636 та мурожаат ўз вақтида тўлов қилинмагани сабабли давлат хизматлари марказлари орқали рад қилинган. 138 та мурожаат тўлов жараёнида турибди.  

Йилнинг ўтган даврида Термиз шаҳридан 6 минг 284 та, Денов туманидан 4 минг 397 та ва Термиз туманидан 3 минг 504 та энг кўп мурожаат қабул қилиниб, вилоят марказида 4 минг 681 та, Денов туманида 2 минг 898 та, Сариосиё туманида 2 минг 134 та кадастр паспорти шакллантириб берилган.  

Таҳлиллар вилоятда кадастр паспортини шакллантириш юзасидан мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 минг 78 тага камайганини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, 2022 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 41 минг 113 тани ташкил этган.  

Мутахассисларнинг айтишича, келиб тушган аризаларнинг қарийб 26 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги қарорида белгиланган мезонларга мос келмагани учун рад этилган. Сўровномада нотўғри маълумотларни кўрсатгани, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмагани, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилгани сабабли бино-иншоотларга кадастр паспорти расмийлаштирилмаган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
24 мингдан ортиқ кадастр паспорти расмийлаштирилди