2024 йил ўтган даврида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 160 мингга яқин назорат ҳужжати қўлланилиб, 360 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилгани аниқланган 2,9 триллион сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланди.
Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 7 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилиб, 3 минг 186 нафардан ортиқ ишсиз аъзолар бандлиги таъминланди.
Прокурорлар ташаббуси билан 711 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 минг 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.
15 минг нафардан ортиқ тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қарийб 22 минг нафарига муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилди.
Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қарийб 103 мингта рейд тадбири давомида 101 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолат фош этилиб, 507 миллиард сўм зарар ундирилди.
Прокурор назорати тадбирлари ўлароқ, давлат дастурларига киритилган 5 минг 661 объектнинг ўз муддатида фойдаланишга топширилиши, 3,7 триллион сўм маблағлар тежалиши таъминланди.
Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган 3 минг 947 гектар ер майдонлари захирага қайтарилди.
Шунингдек, 1 минг 858 гектар ер майдонларини талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 1 минг 649 жиноят иши қўзғатилди.
Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқаролар муаммоларини ҳал этишга устувор аҳамият қаратилиб, ҳисобот даврида 250 минг мурожаат бевосита прокуратурада ҳал этилган ва 54 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.
Бу рақамлар Бош прокуратурада бўлиб ўтган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида қайд этилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА