Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, уларни оммавий ҳаракатга айлантириш, аҳолининг жисмоний қобилиятини аниқлаш ва рағбатлантириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:

1. 2021 йил 1 августдан бошлаб Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими (кейинги ўринларда – баҳолаш тизими) жорий этилсин ва қуйидагилар унинг асосий мақсади этиб белгилансин:

аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш ҳамда зарарли одатлар ва турли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;

ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш, юртимиз шарафини ҳимоя қила оладиган, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли Ватан мудофаасига муносиб захира кадрларни тайёрлаш;

республика ҳудудида, шу жумладан, олис ҳудудларда жойлашган қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларда аҳолини соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш;

аҳоли жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг халқаро стандартлари ва илғор хорижий тажрибасини татбиқ этиш.

2. Белгилаб қўйилсинки:

баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари (кейинги ўринларда – спорт синовлари) махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди;

спорт синовлари поғона ва мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 15 турдаги, шу жумладан, узоқ ва қисқа масофаларга югуриш ҳамда сузиш, турникда тортилиш, анжомларни улоқтириш ва бошқа машқлардан иборат бўлади;

спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади ҳамда улар моддий ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилади;

Туризм ва спорт вазирлиги спорт синовлари тадбирлари ўтказилишининг ташкилотчиси ҳисобланади.

3. Қуйидагилар:

Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий (кейинги ўринларда – ҳудудий ишчи гуруҳлари) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар белгилансин:

а) Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб:

ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларида спорт синовларини ўтказиш “йўл харитаси” ва муддатларини белгилаш;

ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, улар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш;

спорт синовларини муваффақиятли топширганларнинг юқори рейтинг натижаларини қайд этиш тизимини йўлга қўйиш;

ҳаваскор спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилишини қўллаб-қувватлаш;

жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида туман (шаҳар)ларда спорт синовлари ўтказилишининг ташкил этилиши, шунингдек, бу борада яратилган шароитларни мунтазам равишда ўрганиб бориш;

спорт синовларини топширишда рекорд натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш;

б) ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб:

туман (шаҳар)ларда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш;

қишлоқ жойларда спорт акциялари, ҳаваскорлик чемпионатлари, конкурсларни ташкил этиш орқали спорт синовлари тарғиботини ҳамда ўтказилишини ташкил этиш;

спорт синовларининг (ихтиёрий ва махсус талабларини бажарган) ғолибларини тақдирлаш ишларини тантанали равишда амалга ошириш;

спорт синовлари ўтказиладиган сана, ўтиш жойи, режаси ва шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон берилишини таъминлаш;

туман (шаҳар)ларда спорт синовларининг махсус талабларини бажариш учун алоҳида марказларни ташкил этиш ва зарур ҳолларда спорт синовларини ўтказиш учун хусусий шерикларни жалб этган ҳолда тегишли шарт-шароитларни яратиш;

зарур ҳолларда спорт синовларини такомиллаштириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Республика комиссиясига киритиш;

махсус спорт синовлари натижаларининг жойларда адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда расмийлаштирилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, барча давлат органлари ва ташкилотлари:

спорт синовларининг ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб борилишида аҳолининг барча қатламлари хоҳишларига қараб фаол иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин;

спорт синовларини ўтказиш, ғолибларни рағбатлантириш ҳамда меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган “Спорт тарғиботчиси” ходимининг қисқа муддатли малака ошириши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига (К.Рафиков):

меҳнат жамоаларида ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўриш;

спорт синовларини муваффақиятли топширган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ҳар йили бир маротаба дам олиш масканлари ёки санаторийларга имтиёзли йўлланмалар бериш тартибини жорий этиш тавсия этилсин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) – спорт синовларини ўтказишда ҳудудий ишчи гуруҳларига кўмаклашишга, жумладан, маҳалла профилактика инспекторлари томонидан ўз ҳудудида истиқомат қилувчи (доимий ёки вақтинчалик) уюшмаган ёшлар ва аҳолининг рўйхати шакллантирилишига;

б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев) – спорт синовлари ўтказиладиган жойлар (майдонлар ва спорт иншоотлари)да ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишига;

в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев):

барча давлат органлари ва ташкилотларда фаолият юритувчи жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган шахсларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича масъулларни даврий равишда тиббий кўрикдан ўтказишга;

иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишига, спорт тадбирлари ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари навбатчилиги ташкил этилишига;

г) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев) – спорт синовлари ўтадиган жойларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена талабларига мос бўлишига;

д) Миллий гвардия (Р.Джураев) – спорт синовлари ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлашга, йўл ҳаракати иштирокчилари учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автомашиналари ёрдамида кузатишга;

е) Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) – тизимидаги таълим муассасаларининг ўқувчи ва барча ходимларидан спорт синовларининг қабул қилинишига;

ж) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов) – тизимидаги таълим муассасаларининг талаба ва барча ходимларидан спорт синовларининг қабул қилинишига;

з) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов) ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) – маҳалла ва қишлоқлардаги банд бўлмаган аҳолининг барча қатламидан спорт синовларининг қабул қилинишига;

и) Молия вазирлиги (Т.Ишметов) – мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларнинг ўз вақтида молиялаштирилишига;

й) Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), Миллий гвардия (Р. Джураев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов) – тизимидаги барча ходим ва хизматчилардан спорт синовларининг қабул қилинишига масъул ҳисобланади.

8. Туризм ва спорт вазирлигининг спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.

9. Баҳолаш тизими бўйича ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги имтиёзлар ва рағбатлантиришлардан фойдаланади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киришда;

бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан, йўналишли такси мустасно);

фарзандлари яшаётган жойдаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

Белгилансинки, мазкур қарор билан белгиланган спорт синовларини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар Давлат бюджети параметрларида Туризм ва спорт вазирлиги учун кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

10. Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков) ҳамда манфаатдор спорт федерация (ассоциация)ларининг спорт синовларини баҳолаш тизими меъёрлари, спорт разрядлари ва унвонлари, ўтказиш графиклари ва иштирокчилар учун тавсиялар платформасини (www.jtdss.uz) ҳамда спорт синовлари иштирокчилари ҳақидаги ягона электрон базани яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов):

а) 2021 йил 1 августга қадар спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) ва ягона электрон базаси фаолиятини тўлиқ йўлга қўйсин;

б) ҳар йили март ойи якунига қадар ҳудудлар кесимида спорт синовларини ўтказиш вақти, жойи ва спорт иншоотларининг манзиллари, ҳакамлар ҳақидаги ва бошқа батафсил маълумотларни платформада жойлаштириб борсин ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этсин;

в) ҳар йил якуни билан спорт синовларини муваффақиятли топширган фуқароларнинг энг юқори натижалари ва рекорд ўрнатганлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни платформада ва ягона электрон базада юритиш амалиётини жорий этсин.

Платформа ва ягона электрон базани ишлаб чиқиш, уларга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Туризм ва спорт вазирлигига юклатилсин.

Туризм ва спорт вазирлиги спорт синовларининг платформаси доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туришига, шунингдек, унинг доимий техник қўллаб-қувватланишига, маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга масъул ҳисобланади.

11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) билан биргаликда “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарати комплексида электрон маълумотлар алмашинуви асосида фуқароларнинг шахсий маълумотларини спорт синовлари муваффақиятли топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириб бориш амалиётини жорий этсин.

12. Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов):

а) бир ой муддатда Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифларини тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) икки ой муддатда:

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов) билан биргаликда аҳолининг спорт синовлари билан қамраб олинишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кесимида рейтинг асосида таҳлил қилиш тизимини жорий этсин;

барча давлат органлари ва ташкилотларининг спорт тарғиботчилари томонидан спорт синовлари ўтказилишини таъминласин ҳамда улар томонидан ходимлар ўртасида спорт синовларини топшириш бўйича тарғибот ишларининг олиб борилишини йўлга қўйсин.

13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига спорт синовларини кенг тарғиб қилиш, аҳолини спорт синовларининг муддати тўғрисида хабардор қилиш мақсадида тегишли телерадиоканаллар эфирида эълонларни намойиш этиш, ғолиб ва совриндорлар фаолияти ҳамда спорт билан шуғулланишнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини таъминлашдаги аҳамиятини тарғиб қилувчи кўрсатув ҳамда эшиттиришларни эфирга узатиш тавсия этилсин.

14. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Қ.Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                  Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 16 июнь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида