Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Китобхон оналар куни» лойиҳаси доирасида навбатдаги адабий анжуман ўтказилди.

Унда ёзувчи, шоира, олималар билан бир қаторда Сергели тумани «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари иштирок этди.

Видеоконференцалоқа тарзидаги ушбу тадбир Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман Aхборот-кутубхона марказларида ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Насиба Холдорова, таниқли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Оила ва хотин қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Гулжамол Aсқарова, филология фанлари доктори, адабиётшунос олима Ҳулкар Ҳамроева, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Замира Заррин ва бошқалар китобнинг инсон камолотидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлади.  

Дарҳақиқат, бугунги ёшлар маънавияти учун кураш авж олган мураккаб бир даврда йигит-қизларни яхши, бадиий баркамол асарларни мутолаа этишга даъват этиш, китобхонликни тарғиб қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Президентимиз ташаббуси асосида миллий адабиётимизга эътиборни кучайтириш, кутубхоналарнинг фаолиятини янада яхшилаш, халқимизни китобхон халққа айлантириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар замирида ҳам ёшлар маънавиятини асрашдек эзгу ғоя мужассам.  

Тадбирда Сергели тумани китобхонлари Гулшан Aбдуназарова, Мавжуда Турсунова, Каромат Жабборова ўзлари ўқиган китобларнинг тавсия-тақдимотини ўтказди.  

Эстрада хонандаси Исмигул Aбдуллаева ижросидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Китобхон оналар куни» лойиҳаси доирасида адабий анжуман ўтказилди