Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ички ишлар бош бошқармаси томонидан киритилган тақдимномаларда кўрсатилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Муҳокама давомида тақдимномаларда қайд этилган камчиликлар ўқиб эшиттирилди, мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Г.Бобоева,
ЎзА