Бухорода тиббиёт ривожи – аҳоли саломатлиги кафолати
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ва замонавий тиббий технологияларни жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замонавий диагностик ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланиши натижасида аҳолига малакали ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари янада кенгайди.
[gallery-29930]
Бухоро вилояти қон қуйиш станциясида донорларга қулайлик бўлиши учун қон билан ишлаш хизмати тизимида замонавий ИХЛА технологиясининг жорий қилиниши қон хавфсизлигини таъминлаш ва қон орқали юқадиган касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, малакали шифокорлар тайёрлаш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида профилактика ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, сайёр тиббий акциялар ташкил этиш ва аҳолига яқин ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш амалиёти ҳам самарали йўлга қўйилган. Бу каби ишлар аҳолининг тиббий хизматдан розилигини ошириш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА