Замонавий шароит – сифатли таълим гарови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманининг олис ҳудудларидан бири – Чиғаноқ маҳалласидаги 46-умумтаълим мактаби янги ўқув йилида замонавий қиёфада ўқувчиларни кутиб олди.
Мактабни замон талаблари асосида янгилаш ва таълим сифати учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Инвестиция дастури доирасида 3 миллиард 520 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
[gallery-31257]
Муассасани фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этиб, мактаб жамоаси, ўқувчилар ва маҳалла аҳлини ушбу муҳим воқеа билан самимий табриклади. Мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА