Ёшлар муаммолари ва ташаббуслари раҳбарлар диққат-марказида
Бугунги кунда ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини бевосита тинглаш ҳамда ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ташаббусларнинг узвий давоми сифатида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Пайшанба – ёшлар куни” доирасида жойларда “Уч авлод учрашуви”, “Раҳбар ва ёшлар” каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Хусусан, ФВВда “Заковат” интеллектуал ўйинлари, китоблар тақдимоти, “Жасорат мактаби” фаолиятини ўрганиш ҳамда ёшлар билан яна бир қатор учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, қутқарувчилик касбига қизиқтириш, ҳаётий тажриба ва билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

* * *
Тошкент давлат тиббиёт университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулла Саттаров, университет ректори, профессор Шуҳрат Боймуродов ҳамда талаба-ёшлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қизиқтирган саволлар муҳокама қилинди. Ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини амалга ошириш ҳамда лицей ҳаётидаги фаол иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёшлар билан ўтказилаётган бу каби учрашувлар шунчаки расмиятчилик учун эмас, балки аниқ натижа ва амалий ёрдамга қаратилгани билан аҳамиятли. Ёшларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиши, уларнинг бандлиги ва таълим олиши учун яратилаётган имкониятлар эртанги кун пойдеворини янада мустаҳкамлайди. Зеро, бугун ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрлик келажакда мамлакат тараққиётининг энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА