“Китобхонлик фестивали”: ғолиблар тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мамлакатимизда китоб ўқиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, янги нашрлар ва таржималарни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли орасида китобга қизиқишни кучайтириш, кутубхоналар ва таълим даргоҳларини касбий ва соҳавий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида жорий йил 21 октябрдан 5-ноябрь кунлари "Китобхонлик фестивали" кўрик-танловлари кенг кўламда ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигига қарашли Республика Болалар кутубхонаси томонидан "Китобхонлик фестивали" доирасида китобхонликни ривожлантиришга оид китобхон ўқувчилар ўртасида танловлар ташкил этилди. Ўтказилган кўрик-танловларда, турли мазмундаги маданий-оммавий тадбирларда 90 минг 652 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёш қамраб олинди. Шундан танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 12 минг 538 нафар, республика босқичига эса 136 китобсевар ўқувчи ўзаро беллашди ва ғолиблар аниқланди.
[gallery-32768]
Жумладан, “Энг китобхон мактаб” онлайн танловида Нукус шаҳридаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактаб жамоаси, “Энг фаол китобхон ўқувчи” онлайн танловида Нукус шаҳридаги 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Рамазан Жумамуратов, “Ижодкор болалар” онлайн танловида Амударё тумани 59-сонли умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Эддорбек Худойбергенов биринчи ўринларни қўлга киритди.
“Китобхон-кутубхоначи” танловида биринчи ўринни Чимбой тумани 33-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхона мудири Альберт Бекмуратов, иккинчи ўринни Тахтакўпир тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби кутубхона мудираси Нодира Байниязова, учинчи ўринни Амударё тумани 59-сонли умумий ўрта таълим мактаби кутубхона мудираси Кунжарқин Қадирбаева эгаллади.
Танлов ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА