Туризм бизнеси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди (+видео)
Паркент туманидаги туризм объектлари намунасида йирик инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш имкониятларига бағишланган “Очиқ мулоқот” шаклидаги учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, шунингдек, вилоят студиялари орқали ҳудудлар ҳокимликлари, туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотнинг асосий мақсади Паркент туманида туризм соҳасида мавжуд имкониятлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар мисолида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам йирик туристик мажмуалар, замонавий дам олиш масканлари ва янги туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишга хусусий сектор вакилларини кенг жалб этишдан иборат бўлди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА